"Реал"да навбатдаги ўйин олдидан 12 нафар йўқотиш бор
Мадриднинг "Реал" клуби навбатдаги ўйини Ла Лига доирасида "Алавес"га қарши ўтказади. Якшанба кунги ўйинни жароҳат ёки дисквалификация туфайли Карвахаль, Милитао, Трент, Камавинга, Эндрик, Алаба, Каррерас, Фран Гарсия ва Менди ўтказиб юбориши аниқ.
Бундан ташқари, Мбаппе, Вальверде ва Хёйсеннинг бўлажак учрашувда иштирок этиши сўроқ остида турибди. Ўйин 14 декабрь, якшанба куни бўлиб ўтади.
Ла Лигада "Реал" пешқадам "Барселона"дан 4 очко ортда қолган ҳолда 2-ўринда бормоқда. Чемпионатнинг ўтган турида мадридликлар ўз майдонида "Сельта"га 0:2 ҳисобида имкониятни бой берганди.
42 комментария
17 классов
Мбаппе 2025 йилдаги 63-голини киритди
Килиан Мбаппе "Реал" сафида яна гол урди.
"Қаймоқранглилар" форварди Ла Лига 16-тури доирасида "Алавес"га (1:0, танаффус) гол урди. Франциялик футболчи ўнг оёғи билан жарима майдони марказидан дарвозанинг узоқ бурчагини нишонга олди.
Бу футболчининг жорий календарь йилдаги 63-голи бўлди. У клуб сафида 56 та, терма жамоа сафида 7 та гол урган.
19 комментариев
24 класса
Родриго сермаҳсуллигини тиклай бошлади
"Реал" вингери Родриго Ла Лигада мавсумдаги илк голини урди.
Бразилиялик футболчи Испания чемпионатининг 16-туридан ўрин олган "Алавес"га (2:1) қарши ўйиннинг 76-дақиқасида гол урди. Голли узатмани Винисиус Жуниор амалга оширди.
Аввалги ўйинда - Чемпионлар лигаси доирасида "Манчестер Сити"га қарши ўйинда (1:2) ҳам Родриго гол урганди. Бунгача вингер "Реал" сафида 4 мартдан буён - 32 ўйинда гол ура олмаётганди.
3 комментария
25 классов
Ла Лига. «Барселона» «Осасуна» қўйган «автобус»ни Рафиньянинг голлари эвазига ёриб ўтди
"Барселона" ўз майдонида Испания чемпионати 16-турида "Осасуна"га қарши баҳс олиб борди ва 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
"Кўк-анорранглилар" сафида Рафинья дублни расмийлаштирди - у 70-дақиқада Педрининг узатмасидан кейин ҳисобни очди ва 86-дақиқада иккинчи голни урди.
23-дақиқада мезбонлар форварди Ферран Торреснинг голи офсайд сабаб инобатга олинмади.
"Барселона" Ла Лигада қаторасига еттинчи ўйинда ғалаба қозонди ва 43 очко билан турнир жадвалида пешқадамликни давом эттирмоқда. "Осасуна" эса 15 очко билан 16-поғонадан жой олган.
Кейинги турда Каталония жамоаси 21 декабрь куни сафарда "Вильярреал"га қарши баҳс олиб борса, "қизиллар" 20 декабрь куни "Алавес"ни қабул қилади.
Ла Лига. 16-тур
13 декабрь, 22:30, «Камп Ноу»
Барселона - Осасуна - 2:0
Голлар: Рафинья, 70 (1:0). Рафинья, 86 (2:0)
Барселона: Х. Гарсия, Кубарси (Фермин Лопес, 75), Мартин, Бальде (Кристенсен, 88), Кунде, Педри (Касадо, 88), Э. Гарсия, Рафинья (Барджи, 88), Рэшфорд (де Йонг, 74), Ямал, Торрес
Осасуна: Эррера, Эррандо, Бойомо, Катена, Бретонес, Аргибиде (Розье, 69), Торро (И. Муньос, 46), Орос (Р. Гарсия, 64), Монкайола, Будимир (Рауль Гарсия, 64), В. Муньос (Беккер, 65)
Огоҳлантиришлар: Бретонес, 35. И. Муньос, 59. Монкайола, 67
21 комментарий
31 класс
Хосеп Гвардиола АПЛда Алекс Фергюсон рекордини ортда қолдирди
Англия Премьер-лигасининг 16-турида «Кристал Пэлас»га қарши ўйинда (3:0) қўлга киритилган ғалаба «Манчестер Сити» бош мураббийи Хосеп Гвардиола учун Англия чемпионатида жамоаси уч ёки ундан ортиқ гол урган ўйинлардаги 150-ғалаба бўлди.
Бу натижага эришиш учун мутахассис 358 та учрашув ўтказди. Шу тариқа, Гвардиола 522 та ўйинда 149 та шундай ғалабага эга бўлган Алекс Фергюсон кўрсаткичини янгилади. Бу ҳақда «Манчестер Сити» клубининг расмий сайти хабар берди.
Гвардиола «Манчестер Сити»ни 2016 йилдан буён бошқариб келмоқда. Шу вақт ичида у клубни олти марта Англия Премьер-лигаси чемпионига айлантирган.
Жорий мавсумда Англия чемпионатида 16 та ўйиндан сўнг «Манчестер Сити» 34 очко жамғариб, турнир жадвалида иккинчи ўринни эгаллаб турибди. Жамоанинг етакчи «Арсенал»дан фарқ икки очкони ташкил этмоқда.
1 комментарий
22 класса
Холанд АПЛ жамоаси сафида урилган голлар сони бўйича Роналдуни ортда қолдирди
«Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холанд Англия чемпионатининг 16-турида «Кристал Пэлас»га қарши ўйинда (3:0) дубль қайд этиб, Англия Премьер-лигаси жамоалари сафида урилган голлар сони бўйича португалиялик Криштиану Роналду натижасини ортда қолдирди.
Ҳозирда Эрлинг Холанд «Манчестер Сити» таркибида барча мусобақаларда 168 та ўйин ўтказиб, 147 та гол муаллифи бўлган. Криштиану Роналду эса «Манчестер Юнайтед»даги фаолияти давомида 346 та ўйинда 145 та гол урган.
Жорий мавсумда 25 ёшли Эрлинг Холанд клуб сафида барча мусобақаларда 22 та ўйинда майдонга тушиб, 23 та гол урди ҳамда 3 та голли узатмани амалга оширди.
8 комментариев
15 классов
«Барселона» 2025 йилда Ла Лигада 100 та гол урди. «Реал» 69 та
"Барселона" календарь йили давомида Ла Лигада 100 та гол урди.
Бугун Ханс-Дитер Флик жамоаси Испания чемпионатининг 16-турида Рафинья Диаснинг дубли эвазига "Осасуна"ни мағлуб этди - 2:0. Бу голлар каталонияликлар учун 2025 йилги Ла Лига доирасидаги 99- ва 100-голлар бўлди.
Таққослаш учун, "Реал" бу йил Испания чемпионатида 69та, "Вильярреал" - 68, "Атлетико" - 65, "Бетис" - 61та гол урган.
4 комментария
41 класс
Туркия чемпионати. Шомуродовнинг гол ва ассисти «Башакшеҳир» «Самсунспор»га қарши ўйинда ишончли ғалаба тақдим этди
Туркия чемпионати 16-турида "Истанбул Башакшеҳир" сафарда "Самсунспор" меҳмони бўлди. Ўйин Самсун шаҳридаги «19 май» стадионида ўтказилди.
"Истанбул Башакшеҳир"нинг 2:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланган ўйинда ҳамюртимиз Элдор Шомуродов гол ва ассист қайд этди. Элдор дастлаб 66-дақиқада ўзи гол урган бўлса, 83-дақиқада Берт Ўзгюрнинг голига ассистентлик қилди. 87-дақиқада у алмаштирилди.
Яна бир ҳамюртимиз Аббосбек Файзуллаев эса асосий таркибда майдонга тушиб, 67 дақиқа ҳаракат қилди.
Истанбулликлар бу ғалаба эвазига 3 поғона юқорига кўтарилди ва 20 очко билан 8-ўринга жойлашди. "Самсунспор" 25 очко билан 6-поғонада.
4 комментария
23 класса
Бундеслига. "Бавария" ўз уйида сўнгги ўриндаги "Майнц"ни енга олмади
"Бавария" ўз майдонида Бундеслига 14-турида "Майнц"га қарши баҳс олиб борди ва 2:2 ҳисобида дуранг қайд этди.
Мезбонларнинг голларига 29-дақиқада Леннарт Карл ва 87-дақиқада Харри Кейн пенальтидан муаллифлик қилди. Меҳмонлар сафида Каспер Потултски (45+2) ва Же Сон Ли (67) ўз ҳисобига гол ёздириб қўйди.
"Бавария" 38 очко билан Германия чемпионати турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда, "Майнс" 7 очко билан сўнгги 18-поғонада бормоқда.
Бавария - Майнц - 2:2
Голлар: Карл, 29 (1:0). Потульски, 45 (1:1). Ли Же Сон, 67 (1:2). Кейн, 87 - пенальтидан (2:2)
Бавария: Нойер, Бишоф (Лаймер, 61), Ито (Дэвис, 61), Ким Мин Джэ (Джексон, 73), Станишич, Горецка (Павлович, 61), Киммих, Гнабри, Карл, Олисе, Кейн
Майнц: Бац, Ферачниг, Потульски, Белль, да Коста, Кавасаки (Норден, 62), Ли Джэ Сон, Сано, Мэлони, Бевинг, Холлербах (Вайпер, 78)
Огоҳлантиришлар: Лаймер, 77. Дэвис, 83 - да Коста, 50. Потульски, 85
1 комментарий
8 классов
Сака - "Арсенал"нинг ғалабаси ҳақида: "Баъзида омадсиз ғалаба қозониб бўлмайди"
"Арсенал" футболчиси Букайо Сака "Вулверхэмптон"га (2:1) қарши ўйиндан кейин интервью берди.
"Канонирлар" Премьер-лиганинг асосий аутсайдерига қарши уй учрашувида жуда қийинчилик билан ғалаба қозонишди - иккита автогол ёрдам берди.
"Баъзан омадсиз ғалаба қозониб бўлмайди. Бугун ҳаммаси бизнинг фойдамизга ҳал бўлди, олдинга интилишимиз ва очко тўплашда давом этишимиз керак. Май ойига қадар бугунги ғалабанинг баҳоси қанчалик катта эканини билмаймиз, аммо ҳозир энг ишончли ўйин бўлмаса-да, бахтиёрмиз," - деди учрашувнинг энг яхши футболчиси деб топилган Сака TNT Sports билан суҳбатда.
"Арсенал" 36 очко билан АПЛ жадвалида биринчи ўринда бормоқда ва "Манчестер Сити"ни 5 очкога ортда қолдирмоқда.