«Барселона» 2025 йилда Ла Лигада 100 та гол урди. «Реал» 69 та "Барселона" календарь йили давомида Ла Лигада 100 та гол урди. Бугун Ханс-Дитер Флик жамоаси Испания чемпионатининг 16-турида Рафинья Диаснинг дубли эвазига "Осасуна"ни мағлуб этди - 2:0. Бу голлар каталонияликлар учун 2025 йилги Ла Лига доирасидаги 99- ва 100-голлар бўлди. Таққослаш учун, "Реал" бу йил Испания чемпионатида 69та, "Вильярреал" - 68, "Атлетико" - 65, "Бетис" - 61та гол урган.
    3 комментария
    28 классов
    Ла Лига. «Барселона» «Осасуна» қўйган «автобус»ни Рафиньянинг голлари эвазига ёриб ўтди "Барселона" ўз майдонида Испания чемпионати 16-турида "Осасуна"га қарши баҳс олиб борди ва 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. "Кўк-анорранглилар" сафида Рафинья дублни расмийлаштирди - у 70-дақиқада Педрининг узатмасидан кейин ҳисобни очди ва 86-дақиқада иккинчи голни урди. 23-дақиқада мезбонлар форварди Ферран Торреснинг голи офсайд сабаб инобатга олинмади. "Барселона" Ла Лигада қаторасига еттинчи ўйинда ғалаба қозонди ва 43 очко билан турнир жадвалида пешқадамликни давом эттирмоқда. "Осасуна" эса 15 очко билан 16-поғонадан жой олган. Кейинги турда Каталония жамоаси 21 декабрь куни сафарда "Вильярреал"га қарши баҳс олиб борса, "қизиллар" 20 декабрь куни "Алавес"ни қабул қилади. Ла Лига. 16-тур 13 декабрь, 22:30, «Камп Ноу» Барселона - Осасуна - 2:0 Голлар: Рафинья, 70 (1:0). Рафинья, 86 (2:0) Барселона: Х. Гарсия, Кубарси (Фермин Лопес, 75), Мартин, Бальде (Кристенсен, 88), Кунде, Педри (Касадо, 88), Э. Гарсия, Рафинья (Барджи, 88), Рэшфорд (де Йонг, 74), Ямал, Торрес Осасуна: Эррера, Эррандо, Бойомо, Катена, Бретонес, Аргибиде (Розье, 69), Торро (И. Муньос, 46), Орос (Р. Гарсия, 64), Монкайола, Будимир (Рауль Гарсия, 64), В. Муньос (Беккер, 65) Огоҳлантиришлар: Бретонес, 35. И. Муньос, 59. Монкайола, 67
    16 комментариев
    23 класса
    "Реал" қандай қилиб ҳозирги ҳолатга келиб қолди? "Бавария"нинг собиқ ярим ҳимоячиси Дитмар Хаманн Хаби Алонсонинг "Реал"даги ҳолати ҳақида фикр билдирди. "Фитна "Олтин тўп"ни топширишдан [2024 йилда] бошланди, ўшанда Винисиус ва бутун клуб тадбирни бойкот қилди. Улар Винини клубдан кўра муҳимроқ ҳис қилишга мажбур қилишди. Кейин "Барселона" билан ўйин бўлди, у 70-дақиқада алмаштирилди. У катта шовқин кўтарди, лекин жазоланмади. Шундан сўнг мураббий узил-кесил йўқ қилинди - бу эса сўнгги ойларда содир бўлган воқеаларнинг натижаси, холос. Айни дамда футболчиларни бошқариб бўлмайди. Энг умидли мураббийнинг салоҳиятини йўққа чиқариш учун беш-олти ой керак бўлди," - деди Дитмар Хаманн.
    4 комментария
    23 класса
    "Реал"да навбатдаги ўйин олдидан 12 нафар йўқотиш бор Мадриднинг "Реал" клуби навбатдаги ўйини Ла Лига доирасида "Алавес"га қарши ўтказади. Якшанба кунги ўйинни жароҳат ёки дисквалификация туфайли Карвахаль, Милитао, Трент, Камавинга, Эндрик, Алаба, Каррерас, Фран Гарсия ва Менди ўтказиб юбориши аниқ. Бундан ташқари, Мбаппе, Вальверде ва Хёйсеннинг бўлажак учрашувда иштирок этиши сўроқ остида турибди. Ўйин 14 декабрь, якшанба куни бўлиб ўтади. Ла Лигада "Реал" пешқадам "Барселона"дан 4 очко ортда қолган ҳолда 2-ўринда бормоқда. Чемпионатнинг ўтган турида мадридликлар ўз майдонида "Сельта"га 0:2 ҳисобида имкониятни бой берганди.
    26 комментариев
    17 классов
    Пол Мерсон: "У ҳужумда ўйнар экан, "Арсенал" чемпион бўлмайди" "Арсенал" собиқ футболчиси Пол Мерсон "канонирлар"нинг "Вулверхэмптон"га қарши ўйини олдидан фикрларини билдирди. "Арсенал" 4:0га ютади? Бу ўйинда исталган ҳолат бўлиши мумкин. "Вулвз" бу ҳолатни қандай яхшилайди, билмайман. "Астон Вилла" ва "Брюгге"га қарши ўйиндан кейин "Арсенал" учун идеал рақиб. Бу баҳсда "Вулверхэмптон"га қийин бўлади. Артета "Астон Вилла"га қарши ўйинда Меринони марказий ҳужумга қўйиб, хато қилди деб ўйлайман. Биламан Мерино кўплаб муҳим голларни урган, бироқ "Вилла" ҳам яхши ҳолатда. Ҳужумдаги ўйинни яхшилаш учун Гёкереш каби вариантлар керак. Қаранг, Сиз ўзингизга етишмаётган жиҳат учун катта маблағ тўлайсиз-у, лекин у захирада ўтиради. Хўп, унинг жисмоний ҳолатида муаммо бор экан, нега у қайдномада? Тушунмайман. Олдин ҳам айтганман: Артета Меринони марказий ҳужумчи сифатида ўйнатар экан, "Арсенал" чемпион бўла олмайди. Артетанинг ўйинга бўлаётган кайфияти менга ёқяпти. Сўнгги ҳафталарда "Арсенал" бир қанча жароҳатларга дуч келди, шу сабабли Артета ўйинларга оптимал таркибни танлай олмади. Жамоа ғалабалар йўлига қайта олади", - деди Мерсон.
    1 комментарий
    15 классов
    Сака - "Арсенал"нинг ғалабаси ҳақида: "Баъзида омадсиз ғалаба қозониб бўлмайди" "Арсенал" футболчиси Букайо Сака "Вулверхэмптон"га (2:1) қарши ўйиндан кейин интервью берди. "Канонирлар" Премьер-лиганинг асосий аутсайдерига қарши уй учрашувида жуда қийинчилик билан ғалаба қозонишди - иккита автогол ёрдам берди. "Баъзан омадсиз ғалаба қозониб бўлмайди. Бугун ҳаммаси бизнинг фойдамизга ҳал бўлди, олдинга интилишимиз ва очко тўплашда давом этишимиз керак. Май ойига қадар бугунги ғалабанинг баҳоси қанчалик катта эканини билмаймиз, аммо ҳозир энг ишончли ўйин бўлмаса-да, бахтиёрмиз," - деди учрашувнинг энг яхши футболчиси деб топилган Сака TNT Sports билан суҳбатда. "Арсенал" 36 очко билан АПЛ жадвалида биринчи ўринда бормоқда ва "Манчестер Сити"ни 5 очкога ортда қолдирмоқда.
    0 комментариев
    10 классов
    Ҳиндистонда Месси шарафига 20 метрлик ҳайкал очилади Аргентина терма жамоаси ва "Интер Майами" ҳужумчиси Лионель Месси Ҳиндистоннинг Калькутта шаҳрида ўзига бағишланган ҳайкални очиш маросимида иштирок этади. Маълум қилинишича, монумент Жанубий Дум-Дум ҳудудида жойлашган "Шри Бхуми" спорт клуби ёнида ўрнатилган бўлиб, унинг баландлиги 20 метрни ташкил этади. Бу 38 ёшли футболчига бағишланган дунёдаги энг баланд ҳайкал ҳисобланади. Ҳайкал Мессини қўлида футбол бўйича Жаҳон чемпионати кубогини ушлаб турган ҳолатда тасвирлайди. "Биз бу ҳайкални 40 кун ичида қурдик. Уни Монти Пол тайёрлади. Одамлар: "Бизда Марадона ҳайкали бор, нега Месси ҳайкалини ҳам ўрнатмаслик керак?", – деди Ғарбий Бенгалия вазири ва "Шри Бхуми" спорт клуби президенти Сужит Бозе. Ҳайкални тантанали очиш маросими шанба куни, 13 декабрда бўлиб ўтади. Унда Месси билан бирга унинг "Интер Майами"даги жамоадошлари Луис Суарес ва Родриго Де Пауль ҳам иштирок этади. Шунингдек, футболчилар Ҳайдаробод, Мумбай ва Деҳли шаҳарларига ташриф буюриши режалаштирилган.
    9 комментариев
    23 класса
    Дунёнинг энг қиммат футболчилари: ҳозирда уч нафар футболчи чўққида Йил якунида нуфузли "Transfermarkt" портали мутахассислари футболчиларнинг нархномаларини янгилади. Янгиланишлардан олдин сайёрадаги энг қиммат футболчи "Барселона" аъзоси Ламин Ямал ҳисобланарди, у 200 миллион еврога баҳоланмоқда. Ямалнинг нархи ўзгармади, аммо энди уни бирданига икки футболчи қувиб етди. "Манчестер Сити" ҳужумчиси Эрлинг Холанд ва "Реал" ҳужумчиси Килиан Мбаппе синхрон равишда 20 миллионга қимматлашди ва энди улар ҳам 200 миллион еврога баҳоланмоқда. Айни дамда сайёрамизнинг энг қиммат топ-5 футболчилари орасида Жуд Беллингем (160 миллион евро) ва Винисиус Жуниор (150 миллион евро) ҳам бор.
    7 комментариев
    17 классов
    «Истиқлол» 14 карра — Тожикистон Олий лигаси чемпиони. Душанбе клуби сафида ўзбекистонлик ҳимоячи Марлен Чобанов тўп тепди. Тожикистон Олий лигасида 2025 йилги мавсум якунига етди. Бугун қолдирилган ўйинда «Истиқлол» клуби «Истаравшан»ни 4:1 ҳисобида мағлуб этди. Душанбе клуби сафида ўзбекистонлик ҳимоячи Марлен Чобанов гол уришга муваффақ бўлди. Маълумот учун, «Истиқлол» муддатидан олдин мамлакат чемпионлигини қўлга киритган эди. Шундай қилиб, Игор Черевченко бошқарувидаги «Истиқлол» ўз тарихида 14-бор мамлакат чемпионига айланди. «Вахш» 2-ўрин, ЦСКА эса учликда мавсумни якунлади. «Панжшер» жамоаси 12 очко тўплаган Олий лигани тарк этди. «Қизилқум» клубининг собиқ ҳужумчиси Шон Пол Комолафе эса 12 та гол уриб, тўпурарга айланди.
    4 комментария
    11 классов
    Лаутаро Мартинес "Ливерпуль"га мағлубият ҳақида: "Бу адолатсизлик бўлди" "Интер" футболчиси Лаутаро Мартинес ЕЧЛ умумий гуруҳ босқичи 6-тури доирасида "Ливерпуль" билан баҳсдаги пенальти ҳақида гапирди. Баҳснинг 87-дақиқасида мерсисайдликлар пенальти тепиш ҳуқуқига эга бўлди. Ўша паллада миланликлар ҳимоячиси Алессандро Бастони ўз жарима майдончаси ичида Флориан Виртцнинг либосидан ушлаб қолди. Виртц эса йиқилиб тушди. Учрашув бош ҳаками Феликс Цвайер аввалига бу ҳолатга эътибор қаратмади. Кейинчалик ВАР текширувидан кейин у пенальти белгилади. "Ҳа, бундан дарс олдик, лекин жаҳлимиз чиққани йўқ. Ҳакамлар хатоси сабабли мағлуб бўлсангиз, нима ҳам қила олардингиз... Бу адолатсизлик бўлди", - деди Мартинес.
    2 комментария
    12 классов
Фильтр
  • Класс
  • Класс
  • Класс
  • Класс
  • Класс

"Бунёдкор" янги мавсум олдидан икки легионер олиши мумкин

Championat.asia сайти бош муҳаррири Нарзулла Сайдуллаев "Бунёдкор" клубининг легионер футболчилар билан ишлари ҳақида маълумот қолдирди.

...
"Бунёдкор" янги мавсум олдидан икки легионер олиши мумкин - 5366885248113
  • Класс
Показать ещё