Душанбе клуби сафида ўзбекистонлик ҳимоячи Марлен Чобанов тўп тепди.
Тожикистон Олий лигасида 2025 йилги мавсум якунига етди.
Бугун қолдирилган ўйинда «Истиқлол» клуби «Истаравшан»ни 4:1 ҳисобида мағлуб этди. Душанбе клуби сафида ўзбекистонлик ҳимоячи Марлен Чобанов гол уришга муваффақ бўлди.
Маълумот учун, «Истиқлол» муддатидан олдин мамлакат чемпионлигини қўлга киритган эди.
Шундай қилиб, Игор Черевченко бошқарувидаги «Истиқлол» ўз тарихида 14-бор мамлакат чемпионига айланди. «Вахш» 2-ўрин, ЦСКА эса учликда мавсумни якунлади.
«Панжшер» жамоаси 12 очко тўплаган Олий лигани тарк этди. «Қизилқум» клубининг собиқ ҳужумчиси Шон Пол Комолафе эса 12 та гол уриб, тўпурарга айланди.


Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 4
Помир бу Пахтакор