Аргентина терма жамоаси ва "Интер Майами" ҳужумчиси Лионель Месси Ҳиндистоннинг Калькутта шаҳрида ўзига бағишланган ҳайкални очиш маросимида иштирок этади.
Маълум қилинишича, монумент Жанубий Дум-Дум ҳудудида жойлашган "Шри Бхуми" спорт клуби ёнида ўрнатилган бўлиб, унинг баландлиги 20 метрни ташкил этади. Бу 38 ёшли футболчига бағишланган дунёдаги энг баланд ҳайкал ҳисобланади. Ҳайкал Мессини қўлида футбол бўйича Жаҳон чемпионати кубогини ушлаб турган ҳолатда тасвирлайди.
"Биз бу ҳайкални 40 кун ичида қурдик. Уни Монти Пол тайёрлади. Одамлар: "Бизда Марадона ҳайкали бор, нега Месси ҳайкалини ҳам ўрнатмаслик керак?", – деди Ғарбий Бенгалия вазири ва "Шри Бхуми" спорт клуби президенти Сужит Бозе.
Ҳайкални тантанали очиш маросими шанба куни, 13 декабрда бўлиб ўтади. Унда Месси билан бирга унинг "Интер Майами"даги жамоадошлари Луис Суарес ва Родриго Де Пауль ҳам иштирок этади. Шунингдек, футболчилар Ҳайдаробод, Мумбай ва Деҳли шаҳарларига ташриф буюриши режалаштирилган.


Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 9
Кейн узбек месичилариям хиндистонга бориб хайкалга сигиниб оëгидан упиб келшадими ушаерда селфи тушиб Инстаграм телеграмга куйишадими мактанишиб